Нурафшонда Жанубий Корея андозасидаги янги шаҳар тумани барпо этилади

    Ўзбекистонга амалий сафари доирасида «Корея-Ўзбекистон» ишбилармонлар ассоциацияси (КУБА) раиси Ким Чанг Кеон, КУБАга аъзо бўлган «TDC Group» (бош директор Чхве Ин Чанг) ва «GS Energy» (вице-президенти Ли Гонг Гук) раҳбарлари билан бирга Тошкент вилоятида бўлди.

    Ташриф давомида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Нурафшоннинг Жанубий Корея типидаги янги шаҳар туманини ташкил этиш ва Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув марказини қуриш бўйича ҳозирги пайтда фаол амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилишди.

    Музокараларда лойиҳа консорциумига раҳбарлик қилаётган ва унинг бош режасини тайёрлаш устида иш олиб бораётган «TDC Group» вакиллари эришилган натижаларни тақдим этди ва аниқ таклифларни билдиришди. Ташаббуслар, жумладан, лойиҳани олдинга силжитишнинг кейинги жадвали муҳокама қилинди.

    Тошкент вилояти маркази - Нурафшон шаҳрида янги шаҳар туманини ташкил этиш шаҳарни ривожлантиришнинг кенг кўламли ғояси бўлиб, унда Жанубий Корея типидаги турар-жой мажмуалари, бизнес маркази, касалхона, университет, Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув маркази, 150 гектар майдонга эга бизнес майдончаси, марказдаги катта парк атрофида халқаро мактаб ва бошқа турдаги турар-жой мажмуаларини қуриш кўзда тутилган.

    Ушбу мақсадлар учун Жанубий Кореянинг еттита компаниясининг қурилиш компаниялари консорциуми тузилди. Улар лойиҳанинг фаол босқичини бошлашга тайёр. Ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан 2021 йилда КУБА ва Тошкент вилояти ҳокимияти вакиллари ўртасида ўзаро Англашув меморандуми ва шу йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти ҳокимининг Корея Республикасига сафари чоғида Бизнес битими имзоланган эди.

    Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан ер участкаларидан фойдаланиш ва инфратузилмани таъминлаш учун рухсатномалар олиш кутилмоқда, шундан сўнг яқин келажакда лойиҳанинг фаол босқичига ўтиш режалаштирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates