Мазкур марафон давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан “Қорабайир отчилик мажмуаси” ҳамда “АБС Оққўрғон кластер” пахтачилик кластери билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Марафонда юртимизнинг машҳур чавандозлари Капитал, Юлдуз, Карол, Лимон, Мираж, Наврўз, Оқсфрой, Олмос, Садаф, Тўриқ, Қалдирғоч, Сапсан, Истанбул, Комиссар, Барон, Граф, Бургут, Тўфон лақабли тулпорлари билан Нурафшон шаҳридан рўйи замин сайқали Самарқандгача йўл босиб ўтишади.
Режага кўра, Чавандозлар 330 километр масофани босиб ўтиб, 7 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонига кириб боради.