Нурмат Отабеков қўл мушагидан метал бўлаги чиқарилгани акс этган видеоларга муносабат билдирди

    АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ижтимоий тармоқларда тарқалган беморнинг делтасимон мушагидан бир метал парчаси чиқариб олиш жараёни намойиш қилинган видеога муносабат билдирди. 

    Бу видеони тарқатаётганлар буни вакцинадан кейинги ҳолат эканини айтиб, уни махсус «чип» дейишмоқда. Бу ҳақиқатга мос келмайди! «Биринчидан, суюқ метал — фақатгина симоб ҳисобланади. Темир моддасини суюлтирилган ҳолда организмга киритиш мумкин эмас. Чунки жуда юқори ҳароратдагина темир моддаси суюқ ҳолатга келади.

    Қолаверса, темир моддасини организмга юбориш учун игна учи жудаям йўғон бўлиши керак. Ушбу видеодаги ҳолатни вакцина билан боғлаш мутлақо нотўғри! Бундан ҳолатларга ортиқча эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз», — деди Отабеков.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates