ОАВ: Афғонистондаги Бағрам авиабазасида портлаш содир бўлди

    Афғонистондаги Бағрам авиабазасида портлаш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

    Портлаш сабаблари номаълум. Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, бу ракета ёки учувчисиз учоқ билан боғлиқ ҳаво ҳужуми бўлиши мумкин.

    Портлаш АҚШ Президенти Дональд Трамп Афғонистон ҳукуматига Бағрам ҳарбий-ҳаво базасини Вашингтонга беришдан бош тортса, уларга зарар етказиш билан таҳдид қилган навбатдаги баёнотидан бир неча соат ўтиб хабар қилинган. Толибон, ўз навбатида, Трампнинг талабини рад этиб, “хорижий ҳарбий иштирокни тиклашга қаратилган ҳар қандай уриниш қатъий қаршиликка дуч келишини” таъкидлаганди.

    Маҳаллий ҳукумат, Chashm News хабарига кўра, ҳодисани ўқ-дориларнинг портлаши билан изоҳлаган, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates