Бу ҳақда SME нашри хабар берди.
ОАВ хабарларига кўра, бахтсиз ҳодиса Словакия пойтахти ва Пезинок шаҳри ўртасида содир бўлган. Словакия ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эшток воқеа жойига етиб келди.
Бош вазир Роберт Фико воқеа батафсил тергов қилиниши кераклигини айтди. У жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади ва тегишли ҳукумат аъзолари билан алоқада эканлигини таъкидлади.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, тўқнашув техник носозлик ёки инсон хатоси оқибатида бўлганми, ҳозирча аниқланмаган, деб хабар берди report.az.









