Бу ҳақда Россиянинг “ВЧК-ОГПУ” телеграм канали хабар бермоқда.
“Брянскга учувчисиз учиш қурилмалари ҳужум қилди, аҳоли портлаш овозларини эшитди, ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари олиб борилди. Ҳозирда “Транснефть” нефть заводи жойлашган ҳудудда ёнғин кўринмоқда”, дейилади хабарда.
Таҳририят, шунингдек, ёнғин акс этган кадрларни эълон қилиб, ёнаётган объект нефть омбори эканлигини қўшимча қилди.
Бир мунча вақт ўтгач, вилоят губернатори Александр Богомаз Россия Мудофаа вазирлигининг ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари “ўнта самолёт типидаги учувчисиз учиш қурилмларини топиб, йўқ қилганини” маълум қилди. Кейинги баёнотида вилоят раҳбари гап қайси корхона ҳақида кетаётганига аниқлик киритмасдан туриб, “ишлаб чиқариш объекти”да ёнғин содир бўлганини тан олди, деб хабар беради report.az.