ОАВ: Дунё океанларидаги танкерларда тахминан бир миллиард баррель нефть қолиб кетди

    Август ойидан бери денгиз ва океанлардаги танкерларда тахминан 1 миллиард баррел нефть қолиб кетди.

    Бу ҳақда Bloomberg Vortexa, Kpler ва OilX компаниялари маълумотларига таяниб хабар беради.

    Маълумотларга кўра, санкциялар остидаги мамлакатлардан олинган нефть ушбу ҳажмнинг катта қисмини ташкил этади. Турли манбаларга кўра, ушбу умумий ҳажмнинг 20 фоиз​​дан 40 фоизгача қисми Россия, Эрон ва Венесуэла ёнилғисидир.

    Бу мамлакатлар глобал ишлаб чиқаришнинг атиги 17 фоизини ташкил қилади, яъни уларнинг нефть захиралари танкерларда бошқа минтақалардан олинган нефтга қараганда тезроқ тўпланиб қолмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, бу шу жумладан Россияда ҳам ишлаб чиқаришнинг кўпайиши, ҳам санкцияларнинг таъсири билан боғлиқ, шунинг учун дунёнинг кўплаб бандаргоҳлари бундай нефтни қабул қилишдан бош тортмоқда.

    “Бу ўсиш қисман Ғарбнинг янада қаттиқроқ санкциялари билан изоҳланади, бу эса Россия нефтининг кемаларда тўпланишига ва унинг туширилишига тўсқинлик қилмоқда”, дейди Clarksons Securities таҳлилчилари.

    Шу билан бирга, Bloomberg агентлигининг хабар беришича, ҳеч қандай санкциялар таъсирида бўлмаган нефть ҳам тўпланмоқда. Гап асосан сўнгги ойларда ишлаб чиқариш ва экспортни ошириб келаётган Саудия Арабистон ҳақида бормоқда, деб хабар берди oxu.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates