ОАВ: Ғазо сектори аҳолиси ичимлик сувининг кескин танқислигига дуч келмоқда

    Фаластиннинг Ғазо сектори аҳолиси ичимлик сувининг кескин танқислигига дуч келмоқда, деб хабар бермоқда Қувайтнинг KUNA расмий ахборот агентлиги.

    “Сувга ташналик жанговар ҳаракатлар қайта бошланганидан бери фаластинликлар учун таҳдидга айланди... Қудуқлар ва сув манбаларининг вайрон бўлиши, асосий денгиз сувини чучуклаштириш заводларига оқар сув ва қудуқларни ишлатиш учун ёқилғи етказиб беришни тўсиб қўйилиши ўткир инқирозни янада кучайтирди”, дейилади ахборот агентлигининг пайшанба кунги баёнотида.

    Ҳисоботда, шунингдек, бугунги кунда Ғазо сектори аҳолиси шаҳар эҳтиёжларининг 70 фоизини қондирадиган оқар сувга эга эмаслиги, бу танқислик юқумли касалликлар, айниқса, болалар саломатлигига таъсир қилувчи касалликлар тарқалишини кучайтириши мумкинлиги қайд этилган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates