“Сешанба куни Исроилнинг Қатар пойтахтига берган зарбалари оқибатида (камида) беш киши, жумладан, Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчисининг ўғли Халил ал-Ҳайи ва унинг идораси раҳбари ҳалок бўлди”, дейилади мақолада.
Шу билан бирга, РИА Новостига ҲАМАС қўмондонлигидаги юқори мартабали манбанинг маълум қилишича, Қатардаги музокараларда қатнашаётган ҲАМАС раҳбарияти делегацияси орасида Исроилнинг зарбалари оқибатида қурбонлар йўқ. Унинг қўшимча қилишича, ҳужумдан кейин жароҳатланганлар бор, уларнинг аҳволи аниқланмоқда.
Қатар ТИВ хабарига кўра, ЦАХАЛ Доҳадаги ҲАМАС сиёсий бюросининг бир неча аъзоси истиқомат қилган турар-жой биноларига зарба берди. Исроил армияси ҳаракатнинг юқори мартабали амалдорларига ҳужум қилганини айтди, бироқ операция ўтказилган жойга аниқлик киритмади. Исроил армиясининг “Галей ЦАХАЛ” радиоси маълум қилишича, Тел-Авив 15 га яқин самолётдан фойдаланган ва Доҳадаги бир нишонга ўндан ортиқ ўқ-дориларни ташлаган.
АҚШ ЦАХАЛнинг Қатардаги Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиларига қарши операциясини маъқуллади, деб хабар берди Jerusalem Post Исроил расмийларига таяниб.
ҲАМАСнинг айтишича, Тел-Авив музокаралар чоғида уларнинг делегациясига зарба берган. Ҳаракат етакчиларидан бири Al Jazeera телеканалига ҳужум АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини муҳокама қилиш чоғида содир бўлганини айтди.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Тел-Авивнинг ҳаракатларини танқид қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, Исроил турар-жой биноларига зарба бериш орқали амирлик фуқаролари ва хорижликларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қатар Тел-Авивнинг мамлакат ва минтақа хавфсизлигига путур етказувчи ҳамда амирлик суверенитетига қарши қаратилган бундай қадамларига чидаш ниятида эмас, деб хабар берди ria.ru.









