ОАВ Трампнинг Украинага оид режаси тафсилотларини ошкор қилди

    NYP: Трампнинг Украина режаси Европа кучларини жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин.

    АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украинани тартибга солиш бўйича режаси ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя этилишини таъминлаш учун Украинага Европа қўшинларини жойлаштиришни ўз ичига олиши мумкин, деб ёзади New York Post АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакилига таяниб.

    “Киев ва Москва режа бўйича ички мунозаралар олиб бораётган бир пайтда шартлар ҳали якуний бўлса-да, юқори мартабали маъмурият амалдорларидан бири, агар ўт очишни тўхтатишга эришилса, Украинага Европа кучларининг киритилишини ҳам ўз ичига олиши мумкинлигини айтди”, деб ёзади газета.

    Нашр маълумотларига кўра, айни пайтда ўзаро тўқнашув чизиғини кузатиш ва ўт очишни тўхтатишни таъминлаш учун Россия, Украина ва учинчи, НАТОга аъзо бўлмаган давлат иштирокида қўшма комиссия шаклида алоҳида тинчликпарвар кучларни киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради ria.ru.