ОАВ: Урсула фон дер Ляйен самолётда одамни қутқариб қолди

    Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен самолёт бортидаги одамни қутқариб қолди, деб ёзади Германиянинг Bild нашри.

    Журналистлар таъкидлаганидек, чоршанба куни Швейцария авиакомпанияси самолёти бортида Цюрихдан Брюсселга парвоз пайтида йўловчилардан бирининг тоби қочиб қолган, шундан сўнг экипаж аъзолари бошқа йўловчилардан ким биринчи ёрдам кўрсатиши мумкинлигини сўрашган.

    “Йўловчилардан бири рози бўлди. Самолёт Брюсселга эсон-омон қўнгунча у биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. У ерда эса масъулиятни шифокорлар ўз зиммасига олишди. Қўнгандан сўнг унинг олдига қора “Мерседес” келди. Бироқ ёрдам бергани учун мукофот сифатида эмас, балки у ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляйен бўлгани учун”, деб ёзади шарҳловчилар.

    Материал муаллифлари Урсула фон дер Ляйеннинг Ганновер тиббиёт мактабида докторлик даражасига эга эканлигини эслатишди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates