ОАВ ходимлари эркин фаолият юритиши учун соҳадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади(ми?)

    Соҳага оид мавжуд қонунчиликни либераллаштириш йўлидаги дадил қадам сифатида Жиноят кодексининг оммавий ахборот воситалари орқали “туҳмат” ва “ҳақорат қилиш” каби моддалари бўйича озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазо чоралари бекор қилинди.

    Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан “Сўз эркинлигини таъминлаш ва ахборот соҳасида ривожланишнинг янги даври” мавзусида онлайн-семинар ўтказилди. Тадбирда сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    Қайд этилганидек, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурида соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, ОАВ фаолиятини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, журналист ва блогерлар эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни кучайтириш, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.

    Семинарда ушбу масалалар тегишли агентлик, вазирлик ва идоралар ҳамда жамоатчилик тузилмасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокамадан ўтказилди.

    — Мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланадиган жорий йилда соҳада қилинган ишларни бирма-бир таҳлил қилсак, ахборот сиёсати бўйича жуда катта ўзгаришларни кўришимиз мумкин, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов. — Энг муҳими, Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг ахборотни эркин излаш, олиш, қайта ишлаш ва тарқатиш ҳуқуқлари қонун билан кафолатланган. Айниқса, охирги 4-5 йил ичида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга медиа-бозорида улар учун тенг шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

    Семинарда қайд этилганидек, кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида қатор Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди, тегишли қонунчилик такомиллаштирилди, дастурлар эълон қилинди.

    Хусусан, соҳага оид мавжуд қонунчиликни либераллаштириш йўлидаги дадил қадам сифатида Жиноят кодексининг оммавий ахборот воситалари орқали “туҳмат” ва “ҳақорат қилиш” каби моддалари бўйича озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги жазо чоралари бекор қилинди.

    Шунингдек, кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда аккредитация қилиниб, уларнинг мамлакатда эркин фаолият юритишлари учун ҳуқуқий замин яратилди.

    Семинарда юртимизда олиб борилаётган ахборот очиқлиги сиёсатини, , оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлаш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш хусусида фикрлашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates