Андижонда ободонлаштиришда ишлайдиган аёллар калтакланди

    Ижтимоий тармоқларда Асака туманида ободонлаштириш бўлимининг икки нафар ходими тадбиркор томонидан дўппослангани ҳақида хабар тарқалди. 

    Унда айтилишича, 14 апрель куни соат 14:00 ларда “Янгисор” маҳалласида жойлашган тадбиркорнинг савдо дўкони олдидаги хонага туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари дам олишган келишган. Ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида тадбиркор аёлларни калтаклаган.

    Андижон вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса рўй берган куннинг ўзида аёллар билан мулоқот олиб борилган. Уларга руҳий, психологик ёрдамлар кўрсатилган ҳамда шу куннинг ўзида Асака тумани ички ишлар бўлимига хабар берилган. Жабр кўрган аёллар экспертизага жўнатилган.

    "Ҳозирда ўрганиш ва экпертиза ишлари олиб борилмоқда. Жараён охирига етказилиши билан воқеа ҳақида батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз", дейилган хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates