“Очиқ адлия” – ошкора мулоқот майдони

    Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган “Очиқ адлия” дастури доирасида бу йўналишда муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган тамойилларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунлар ижроси жараёнида жамоатчилик назоратини кучайтириш жамиятда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим омилидир. Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган “Очиқ адлия” дастури доирасида бу йўналишда муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Тадбирда қайд этилганидек, вазирлик қошида “Адолат” миллий -ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилиши ҳуқуқий тарғибот ишларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур марказ мутахассислари замонавий стандартларни қўллаган ҳолда янгича ёндашувлардан фойдаланиб ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этмоқда. Аввало, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами бўлган ишсиз аёллар ва ёшлар, ногиронлар, мигрантлар ва бошқа ижтимоий қатлам қамраб олиниб, уларга қонунлар орқали яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар кенг тарғиб этилмоқда. Айни пайтда фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat.uz интерактив ҳуқуқий порталини такомиллаштириш борасида иш олиб борилмоқда.

    –Глобал пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжи янада кучайгани эътиборга олиниб, вазирлик веб-сайтида 21 та йўналишни ўз ичига олган янги бўлим очилди,- дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Дилором Иброҳимова.– Масофадан туриб ҳуқуқий саволларга жавоб олиш имкониятини яратадиган телеграм мессенжерида @huquqiy_maslahatbot, @notariusmaslahatibot, @davxizmataloqa_bot каби телеграм ботлари ишга туширилди.

    Шунингдек, барча аҳоли қатламларини бепул ҳуқуқий маслаҳат билан қамраб олишни назарда тутувчи бешта ҳуқуқий портал ҳамда тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий маълумот ва маслаҳат оладиган “Advice for business” юридик портали ишга туширилди. Шу билан бирга, исталган вақтда ҳуқуқий маълумот билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон қонун ҳужжатлари миллий базаси – “LexUZ” фаолияти янада такомиллаштирилди. Бир кунда Lex.uz сайтидан 45 мингача одам фойдаланмоқда, охирги 4 йилда кунлик фойдаланувчилар сони 3,5 баробарга ўсди.

    “Мадад” нодавлат ташкилоти ва унинг ҳудудий бюролари томонидан 12 мингга яқин саволга бевосита, “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали 60 мингдан ортиқ саволларга онлайн режимда жавоб берилганлиги, сайёр ҳуқуқий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилиб, вазирлик раҳбарияти томонидан бевосита ҳудудларда ўтказилган 40 дан ортиқ сайёр қабуллар жараёнида жами 3 799 нафар жисмоний ва юридик шахс қабул қилингани аҳоли учун қулайлик бўлди.

    Брайл алифбосида икки томдан иборат 29 та қонун ҳужжатларидаги нормаларни ўз ичига олган “Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” нашр этилди.

    Тадбирда, “Очиқ Адлия” тизимига оид маълумотлар тақдим қилинди. Шунингдек, вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳужжатлар, ишлаб чиқилган юридик ҳужжатлар ва уларнинг самарадорлиги, эскирган идоравий ҳужжатларни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган матбуот анжуманида вазирлик вакиллари журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берди.

    Баҳор ХИДИРОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates