Очиқ танлов асосида Бўка тумани ҳокими ўринбосари тайинланди

    Ижтимоий ҳаёт 25 сентябр 2020 2737

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ танлов натижаларига кўра, Бўка тумани ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Хайруллаев Фуркат Хамидуллаевич тайинланди.

    Шунингдек, Бўка тумани ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби лавозимига эълон қилинган танлов натижасига кўра Сатторов Музаффар Илхомович ушбу лавозимга муносиб кўрилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тартибида бутун вертикал бўйлаб — давлат бошқаруви органларида ва ҳудудлардаги барча давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.

    Истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш махсус платформа — Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ташкиллаштирилади.

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates