Очиқлик фаолиятимиз мезонига айланмоқда

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан семинар ташкил этилди.

    Zoom платформасида бўлиб ўтган тадбир мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Тадбирда қайд этилишича, президент фармонида жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига доир маълумотларни уларнинг расмий веб-сайтлари ва очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш белгиланган. Хусусан, ҳар чоракда давлат харидлари тўғрисидаги, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товар (иш ёки хизматлар), мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, давлат органлари ва ташкилотларининг тасдиқланган ярим йиллик ва (ёки) йиллик иш режалари шулар жумласидандир.

    Шу билан бирга давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товар (иш ёки хизматлар), давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги, хусусан, Жамоатчилик кенгашининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда уларнинг алоқа маълумотлари, Жамоатчилик кенгашининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар ҳамда бошқа маълумотлар ҳам жойлаштирилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates