«Офицер 55» сериали – ўзбек кинематографиясида янги босқич экани айтилмоқда

    Кинематография агентлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда «Офицер 55» кино сериали суратга олинди.

    10 қисмли бадиий сериалнинг мақсади ички ишлар органларини хизмат фаолиятини кенг очиб бериб, ўзига ҳос оғир хизматда уларнинг ушбу вазиятдан қандай чиқиши, ҳалқимиз тинчлиги ва осойишта ҳаёти учун жонини беришга тайёр эканлигини кўрсатиб беришдир. Уларнинг профессионал тайёргарлиги ва президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мазкур соҳага қаратаётган эътибори ва олиб борилаётган катта ислоҳатлар кенг қамровда намойиш этилган. Фильмнинг яна бир асосий мақсади ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, наркотрафиканинг исканжасига тушмасликлари, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, уларни профессионал кадр этиб тайинлаш, қолаверса мазкур соҳага қизиқишини оширишдан иборат. Воқеалар Тошкент шаҳрида юз беради.

    Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув тезкор вакили капитан Рустам Қодиров профессионал тайёргарликка эга, мазкур соҳада ўзига ҳос тажриба ва тактикага эга ходим. Барча оғир жиноятларни тез ва иссиқ изидан очиш борасида касбдошлари орасида ҳурмат қозонган бўлиб айниқса, унинг бошлиғи жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи подполковник Равшан Ўринов унинг иқтидорига кўп йиллардан бери ишонади ва унга энг муҳим вазифаларни топширади.

    Капитан Рустам Қодировга шаҳарда номаълум сабабларга кўра ваҳшиёна ўлдириб кетилган таниқли бизнесмен оиласининг қотиллик жиноят ишини очиш топширилади. Оиланинг 3 нафар аъзоси ўлдирилиб, 6 ойлик чақалоқ эса ўғирлаб кетилган. Ҳаёт тажрибасида бундай жиноятга дуч келмаган капитан Қодиров дарҳол ишга киришади. Аммо жиноятчи ҳам оддий эмас, профессионал бўлиб, ўзидан из қолдирмайдиганлардан. Капитан Қодиров ишга қанчалик киришгани сари, мазкур жиноят орқали бошқа жиноий қилмишлар ва жиноий гуруҳлар аъзолари аниқланади. Иш шу даражага тақаладики, капитан Қодиров боши берк кўчага кириб қолади, мазкур жиноят билан унинг ўтмиши боғлиқлиги маълум бўлади. Мазкур гуруҳлар ортида капитан Қодировга тегишли бўлган шахслар номоён бўлади.

    Қодировнинг ҳамкасби Катта лейтенант Лола Махсудова, ўзига ишонган, иродали ва ғайратли ходим. Капитан Қодиров билан кўп йиллардан бери хизмат қилади ва унга ҳурмати чексиз. Аммо катта лейтенант Махсудова ишга киришиб мазкур ишда айнан капитан Қодировнинг ўзи аралашганликда гумонлари пайдо бўлади ва ҳамкасби майор Усмонов Санжар билан бирлашади.

    Майор Усмонов ўз устида ишловчи, ўзининг тактикасига эга, иқтидорли тезкор вакил бўлиб, капитан Қодировни олдиндан суймайди. Иш чигаллашиб, орага капитан Шерзод Сиддиқов киради. Капитан Қодиров жиноятни очишга қанчалик ҳаракат қилмасин, жиноий гуруҳ унинг режаларидан аниқ воқиф бўлаётганликларини ва вақтида чора кўраётганликларни тушуниб етади. Капитан Қодиров ўзининг ичида “каламуш” борлигини лекин айнан ким эканлигини аниқлашга киришади. Катта лейтенант Лола Махсудова, майор Усмонов, капитан Сиддиқов, ҳатто Бошлиқ подполковник Равшан Ўриновда капитан Қодировнинг ўзига шубҳа уйғонади...

    Cериалда асосий ролларни актёрлар Жамшид Асадов, Эркин Бозоров, Антон Пахомов, Феруза Юсупова, Нигина Анарбаева, Борис Гафуров, Нигора Каримбаева, Аброр Йўлдошев, Анастасис Дмирополислар ижро этган.

    Россия Федерациясидан махсус асосий роллардан бирини ижро этиш учун таклиф қилинган актёр Антон Пахомов “Офицер 55” фильмида бош роллардан бирини ижро этган. Таниқли актёр 3 маротаба Россия Федерацияси (золотая маска) совриндори бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates