Огоҳлантиришларга қарамай тунги клуб фаолиятини тўхтатмаган қашқадарёликка ниҳоят чора кўрилди

    Хавфсизлик 20 сентябр 2020 1032

    Яккасарой туманида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

    2020 йилнинг 16 сентябрь кунидан 17 сентябрга ўтар тунда Яккасарой тумани ИИО ФМБ ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган текширув давомида амалдаги санитария-эпидемиология талаблари жиддий бузилиши билан боғлиқ факт аниқланди.

    Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 24 ёшли Талгат С.га тегишли бўлган кальянхонада Махсус комиссиянинг 45-сон баённомаси билан белгиланган қоида бузилганлиги қайд этилди. Мазкур кальянхона чекловларга қарамасдан фаолият юритарди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 2 қисми бўйича баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар СЭОМ (Санитария-эпидемиология осойишталик марказига) йўналтирилди.

    Шу куннинг ўзида карантин қоидалари бузилиши Яккасарой тумани кичик халқа автомобиль йўлида жойлашган “Ле Гранд” клубида ҳам қайд этилди.

    Қайд этиш жоизки, мазкур клубнинг раҳбари – Қашқадарё вилоятилик 32 ёшли Музаффар М. томонидан бир неча бор қоидабузарликлар қайд этилиб, унга Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан профилактик огоҳлантиришлар берилган.

    Шунга қарамасдан, талабларни менсимаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгралик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси 1 қисми (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) ҳамда 194 моддаси 2 қисми (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) бўйича баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар Яккасарой тумани маъмурий ишлар бўйича судига йўналтирилди.

    Тошкент шахар ИИББ Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates