Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти пора олган вақтида қўлга олинди

    У аввал ҳам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, хулоса чиқармаган.

    Тошкент вилоятида тезкор тадбир давомида Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

    Маълум бўлишича, у «Эйвалек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, ҳокимлик балансидаги хонадонни юқори лавозимдаги танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари сўраган. Бош юрисконсульт пора пулини олган вақтида қўлга олинди.

    Таъкидланишича, у аввал ҳам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, хулоса чиқармаган.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates