Оҳангаронда пиёз йиғиштириб олиш ўн баробар арзонга тушяпти

    Тумандаги “Ҳидоят” ва “Офият” фермер хўжаликлари хориждан биринчи бўлиб пиёз пояларини ўриш ва ковлаб олиш ускунасини олиб келди.

    Жорий йил июнь ойида Беларус республикасида ўтказилган “БЕЛ АГРО” халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Тошкент вилоятидан ҳам қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермер хўжаликлари қатнашиб, қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланган эди.

    Келишувларга кўра, Оҳангарон туманидаги “Хидоят” ва “Офият” фермер хўжаликлари хориждан биринчи бўлиб пиёз пояларини ўриш ва ковлаб олиш ускунасини олиб келди.

    Шу пайтгача пиёзнинг бир гектарини йиғиштириб олиш 10-11 миллионга айланаётган бўлса, бу техника асосида ҳосилни йиғиб олиш 1 млн, 1.800га тушяпти.

    Бундан ташқари, Тошкент вилояти пиёзни томчилатиб суғориш техникаларини қўллаш бўйича ҳам биринчилардан.

    Вилоятда айни пайтда 3000 гектардан ортиқ пиёз томчилатиб суғориляпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates