Оҳангаронлик талаба БМТ нуфузли анжуманида иштирок этади 

    Таълим 5 декабр 2020 15865

    Лазиз Абдулҳамидов Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга якунлаб, ҳозир Россия Федерациясининг энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлган Вятск давлат университети (ВятГУ) нинг биринчи курсида грант асосида таҳсил олмоқда.

    У ёш бўлишига қарамай бир қатор халқаро олимпиадаларда қатнашиб, муваффақиятларга эришди, чет давлатларнинг бир неча нуфузли сертификатлари соҳиби бўлди.

    Яқинда Лазиз Абдулҳамидов келгуси йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган Модели конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

    Мазкур конференция давомида талабалар ўзининг лойиҳаси орқали дунёдаги вазиятни яхшилаш, инсоният фаровонлигини таъминлаш, дунёвий муаммоларни ҳал этиш борасида таклифларини тақдим этади, шунингдек, дипломатик етакчилик, нотиқлик кўникмаларига эга бўлади. Бунда уларга таниқли жаҳон сиёсатчилари ва БМТнинг собиқ бош котиблари ёрдам беришади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates