"Оҳангаронцемент"да маҳсулотни қадоқлаш йўлга қўйилди  

    Бизнес 2 июл 2020 977

    "Оҳангаронцемент" акциядорлик жамияти ишлаб чиқарилаётган цементни қопда қадоқлашни йўлга қўйди.

    Оғирлиги 50 килограмм бўлган қопларда “ППС 400” русумли путсолан портландцементи харидорларга тавсия қилиняпти. Маҳсулотни бундай тарзда қадоқлаш истеъмолчилар учун қулайлиги, ёрлиғида керакли маълумотлар мавжудлиги ва ёрқин дизайни билан ажралиб туради.

    Харидорларнинг истакларини инобатга олиб, қопларга қадоқланган маҳсулотлар ишончли ва хавфсиз ҳисобланади. Шунингдек, етакчи фирмаларга ҳам бундай усулда цементни сақлаш ва ташиш бирмунча қулай.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, "Евроцемент груп" холдинг компанияси таркибига кирувчи "Оҳангаронцемент" AЖда жорий йилда ишлаб чиқаришни модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, Германия ва Хитойнинг энергияни тежайдиган замонавий ускуналари ўрнатилиб, табиий газ, электр энергияни 60 фоиз тежаш ва маҳсулот ҳажмини бир неча баравар кўпайтириш, махсус фильтрлар ёрдамида ҳаво чангланиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган қиймати 160 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates