Оила ўзбекистонликлар учун ноёб ва алмаштириб бўлмайдиган қадрият

    Ижтимоий ҳаёт 14 май 2022 1766

    15 май - Халқаро оила куни арафасида «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: тасаввурлар ва устуворликлар» мавзусида телефон сўровини ўтказди.

    Сўровномадан кўзланган мақсад ўзбекистонликларнинг замонавий оила, унинг ижтимоий институт сифатидаги роли ҳақидаги фикрини аниқлашдир, дея хабар беради Марказ ахборот хизмати.

    Сўров натижалари оила ўзбекистонликлар учун ноёб ва алмаштириб бўлмайдиган қадрият ҳисобланиши, фуқаролар ўз ҳаётларини оила, меҳр-муҳаббат, болалар, никоҳ ва оилавий муносабатларсиз тасаввур қила олмасликлари ҳақидаги ишончни тасдиқлайди.

    Жамоатчилик фикрига кўра, оила Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳаётий қадрияти, жамиятнинг ахлоқий пойдевори, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларнинг муҳофизи ва муносиб авлодни тарбиялаш ва ижтимоий тажрибани ўтказишни таъминлайдиган энг муҳим ижтимоий институт бўлиб қолмоқда, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates