Оила ва хотин-қизлар масаласида онлайн семинар ташкил этилди

    Мамлакатимизда 29 март 2022 2145

    Куни кеча «Zoom» платформаси орқали Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари таркиби, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари учун онлайн семинар ташкил этилди.

    Президент Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамкорлигидаги тадбир Қўмита фаолиятини ривожлантириш, тизимда ишни тўғри ва самарали ташкил этиш, жойларда хотин-қизлар соҳасидаги муаммоларни ечиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тайинланган масъул ходимларнинг кўникма ва малакаларини оширишга қаратилди.

    Унда Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Куранбаев, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова, Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Махкамова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Семинар аввалида иштирокчи хотин-қизлар масъулиятли вазифаларда ўз фаолиятини бошлагани билан қутланди. Шундан сўнг Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар, амалга ошириш зарур бўлган масалалар хусусида сўз юритилди.

    Ўз навбатида, М.Кадирханова тадбирда маъруза қилиб, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига тўхталди.

    – Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қарорлар қабул қилиш ва ижро этишнинг барча соҳаларида ҳамда даражаларида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик тамойилини татбиқ этишга кенг қамровли ёндашувни назарда тутади, – дейди Сенатининг Хотин қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова. - Шунингдек, Стратегия эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш ҳамда инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига риоя қилиш мақсадида иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда гендер тенглик тарғиб қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

    Шу билан бирга, сўнгги йилларда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 40 га яқина қонун ҳужжати қабул қилингани, Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Айнан шу кўрсаткич бўйича юртимиз дунё давлатлари орасида топ-50 таликдан ўрин олгани қайд этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates