Оилавий жанжал оқибатида гўдак болага қайноқ сув тўкилди

    Ижтимоий тармоқларда «Оилавий жанжал оқибатида гўдак болага қайноқ сув тўкилди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан ҳолат болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

    Аниқланишича, жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.М. (1999 йилда туғилган аёл) қайнонаси М.Х (1966 йилда туғилган) билан оилавий ўзаро жанжал юзага келган ва аёл келинига қарата ичида иссиқ сув бўлган термосни отган.

    Бунинг оқибатида онанинг қўлида бўлган чақалоқ (23 кунлик) нинг оёқ ва қўл қисми куйган. Болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилиши таъминланган.

    Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    Шунингдек, ҳолат юзасидан низо давом этишини олдини олиш мақсадида Х.М га бир ой муддатга ҳимоя ордери тақдим этилиб, қўйилган чекловлар оила аъзоларига тушунтирилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates