ОКМК 2 ойда 101 миллион доллардан ошиқ маҳсулот экспортини амалга оширди

    Саноат 9 март 2023 1064

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2023 йил январь-февраль ҳолати бўйича маҳсулотлар экспорти режаси бажарилиши таъминланди.

    Жумладан, ўтган 2 ойда экспорт режаси 100%га бажарилиб, 101 333 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.

    Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак 6 889 тонна мис маҳсулотлари, 5 235 тона рух маҳсулотлари хорижлик импортёрларга юборилган.

    Бундан ташқари, рений, молибден маҳсулотлари экспортида ҳам белгиланган режалар бажарилган.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилиняпти. Шунингдек, янги бозорлар ҳам ўзлаштириляпти. Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам комбинат маҳсулотлари юборилган, деб хабар беради Олмалиқ кон-металлургия комбинати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates