Маълумки, жорий йилнинг 14-15 август кунлари Пекин шаҳрида ўтказилган “ОКМК бизнес форуми”да бир қатор Хитой компаниялари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган эди.
Жумладан, бизнес-форум доирасида ОКМК ва CРРC Далиан Cо., Лтд. компанияси билан “Ҳаракатланувчи темир йўл таркибини биргаликда ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги дастлабки англашув битими имзоланганди.
Ташриф доирасида дастлаб меҳмонлар “Қалмоққир” ва “Ёшлик-1” конларида ҳамда Саноат темир йўл бошқармасига бориб, технологик ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Шунингдек, ташриф давомида ОКМК раҳбарияти ва компания вакиллари ўртасида ташкил этилган учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқалари бўйича музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун: CРРC Далиан Cо., Лтд. компаниясига 1899 йилда асос солинган бўлиб, компания Хитойнинг локомотив ва ҳаракатланувчи таркиб ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Компаниянинг йиллик айланмаси 1 миллиард АҚШ долларидан ошади ва у дизель ҳамда электр локомотивлари, шунингдек, шаҳар транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўз маҳсулотларини 30 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга экспорт қилиши компаниянинг халқаро бозордаги мустаҳкам ўрнини тасдиқлайди. Сўнгги йилларда компания ўз маҳсулотларини инновация ва модернизация қилиш, жумладан, темир йўл транспорти учун юқори самарали локомотивлар ва энергия тежамкор ечимларни ишлаб чиқиш масалаларига ҳам эътибор қаратди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати
Ҳамкорлик материали