Қайд этилишича, 14 мамлакатдан 60 нафар спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Хусусан, кеча 50 ёшни қарши олган Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медаль билан тақдирланди.
Олтин медаль:
- Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ)
- Аҳрорхон Темирхонов (ҳалқа)
Кумуш медаль:
- Оксана Чусовитина (таяниб сакраш)
- Равшан Комилжонов (От устида машқ)
- Ҳумоюн Исломов (эркин машқ)
Бронза медаль:
- Шаҳинабону Юсуфова (таяниб сакраш)
Бугун яна бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади, — дейилади хабарда.