Олимлар инсониятга ядро урушидан ҳам хавфлироқ 5 та хавф таҳдид солаётганини айтди

    Ядро уруши инсоният учун даҳшатли фожиа сифатида қаралади. Ёнаётган шаҳарлар, радиоактив чўллар ва ваҳимага соладиган суратлар оммани бу ҳақдаги тасаввурини шакллантирди.

    Ерда, ҳатто, ядро қуролидан ҳам кучлироқ таҳдидлар мавжуд. Ва энг ёқимсиз томони шундаки, бу таҳдидлар илмий фантастика эмас, балки олимларнинг ҳисоботлари ва тарихий йилномаларига асосланган.

    Супервулқон – ер остида ухлаб ётган катта хавф

    “Вулқон”ни ҳамма билади: у алангаланади, шаҳарни кул билан қоплайди ва ҳаёт давом этади. Аммо супервулқон – бу бутунлай бошқа масала. Бу кратерга эга бўлган тоғ эмас, балки қитъани парчалашга қодир бутун ер ости тизими. АҚШдаги Йеллоустоун боғи бунга мисол бўла олади: боғ остида минглаб куб километр ҳажмдаги сув омбори яширинган.

    Олимларнинг тахминига кўра, худди шундай вулқон отилиш тахминан 640 минг йил олдин содир бўлган. Кейин ер юзасига шунчалик кўп кул чиққанки, бир неча метрли қатлам Американинг ярмини қоплаган. Оқибатлари бугунги кунда анча ёмонроқ бўлади: глобал совиш, ҳосил етишмовчилиги, логистика ва иқтисодиётнинг издан чиқишига олиб келади.

    Тарихдан мисоллар бор. Тахминан 74 минг йил олдин Индонезиядаги Тоба вулқони отиб чиққанда, Ерда “вулқонли қиш” бошланган. Ҳарорат бир неча даражага тушиб кетган ва инсоният деярли йўқ бўлиб кетишгача камайган. Йеллоустоун ёки Италиядаги Кампи-Флегрей бу сценарийни такрорлаши мумкин ва бу аллақачон сайёравий миқёсдаги фалокатга олиб келиши мумкин.

    Астероиднинг қулаши билан боғлиқ хавф

    Ер доимий равишда коинот чиқиндилари билан тўқнашади. Тош ўлчамидаги қолдиқларнинг аксарияти атмосферада ёниб, метеорларни ҳосил қилади. Аммо баъзида каттароқ “меҳмон” келиши хавфи бор.

    66 миллион йил муқаддам Чикcхулуб гигант астероиди Юкатан ярим оролига бориб урилган. Зарба тўлқини зилзилалар, ёнғинлар ва цунамиларга сабаб бўлган. Тонналаб чанг атмосферага кўтарилиб, йиллар давомида Қуёшни тўсиб қўйган. Унинг оқибатида динозаврлар йўқ бўлиб кетган.

    Замонавий астрономлар “потенциал хавфли объектлар”ни кечаю кундуз кузатишади. NASA ва ESA эрта аниқлаш дастурларини ишлаб чиқмоқда ва яқинда ҳатто DART миссиясини синовдан ўтказди – тарихда биринчи марта одам астероиднинг траекториясини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Аммо буларнинг барчаси шунчаки эслатма: коинотни олдиндан айтиб бўлмайди ва ҳар қандай вақтда у шаҳарларни харитадан тезроқ йўқ қилишга қодир тошни олиб келиши мумкин.

    Янги пандемия

    XXI аср вирус қандай қилиб сайёрани фалаж қилиши мумкинлигини аллақачон кўрсатди. COVID-19 туфайли бир неча ой ичида самолётлар ҳаракати тўхтаб қолди, чегаралар ёпилди ва иқтисодий талафотлар келтирди.

    Хавф Эбола ёки парранда гриппи каби ўта хавфли вируслар билан боғлиқ. Ҳозиргача улар тезлиги туфайли кенг тарқалмаган: уларга чалинган одам минглаб одамларни юқтиришга улгурмай, жуда тез вафот этади. Аммо бир кун келиб, коронавируснинг юқумлилиги ва Эболанинг ўлимга олиб келишини ўзида уйғунлаштирган штамм пайдо бўлса, оқибатлари ҳалокатли бўлади.

    Яна бир хавф мавжуд – биоинженерия. Замонавий технологиялар патогенларни лабораторияда ўзгартиришга имкон беради. Олимлар буни жиддий муҳокама қилишмоқда: хато ёки суиистеъмоллик инсониятни ҳимоя қила олмайдиган вирусни юзага келтириши мумкин.

    Глобал иқлим ўзгариши

    Ер ҳалокатига сабаб бўладиган ҳодисалар осмонда портлаш ёки чақнаш билан эмас, балки аста-секин – қурғоқчилик, бўронлар ва йўқолиб бораётган музликлар орқали юзага келиши мумкин. Иқлим ўзгармоқда ва бу энди башорат эмас, балки бутун дунё бўйлаб кузатувлар билан тасдиқланган ҳақиқатдир.

    Саноат даври бошидан буён Ернинг ўртача ҳарорати тахминан 1,2 даражага ошди. Бу занжирли реакцияга сабаб бўлади: Гренландия ва Антарктида музликлари эримоқда, денгиз сатҳи кўтарилмоқда ва бутун минтақалар яшаш учун яроқсиз бўлиб бормоқда.

    Олимлар “қайтиб бўлмайдиган нуқталар” деб аталадиган ҳодисалардан чўчишади. Масалан, Кўрфаз оқимининг тўхташи – Европанинг иқлимини тартибга солувчи океан оқими. Ёки Сибирнинг абадий музлигидан метан чиқиши. Агар бундай жараёнлар бошланса, уларни қайтариб бўлмайди. Шунда сайёра таниб бўлмас даражада ўзгаради.

    Сунъий интеллект ва технологик хавфлар

    Технология ҳаётни янада қулайроқ қилади, лекин у янги турдаги хавфни ҳам келтириб чиқаради. Бугунги кунда сунъий интеллект аллақачон матнлар ёзмоқда, дронларни бошқармоқда ва маълумотларни одамларга қараганда тезроқ таҳлил қилмоқда. Ҳозирча бу ёрдамчи. Аммо олимлар агар у ўз мақсадларига эга “ўйинчи”га айланса нима бўлади, деган савол атрофида баҳслашмоқда.

    Стивен Хокинг бу борада огоҳлантирган эди: агар сунъий интеллект назоратдан чиқиб кетса, инсоният рақобат қилиш имкониятига эга бўлмайди. Илон Маск, шунингдек, назоратсиз сунъий интеллект ядровий қуролдан кўра даҳшатлироқ эканлигини айтган. Гарчи бу илмий фантастика сценарийси каби кўринса ҳам, унинг эҳтимол кишини ўйланишга мажбур қилади.

    Киберҳужумлар аллақачон бутун мамлакатларнинг энергетика тизимларини бузишга қодир. Носозликнинг тиббиёт, транспорт ёки ҳарбий инфратузилмага таъсир қилишини тасаввур қилиб кўринг-а! Дунё технологияга ҳаддан ташқари қарам ва айнан шу қарамлик бир кун келиб бизга қарши ишлаши мумкин, деб хабар берди ixbt.com.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates