Олимлар коронавирус билан курашишда ёрдам берадиган ичимликни аниқлади

    Эссен университети клиникаси Вирусология институти (Германия)нинг бир гуруҳ олимлари шифобахш ўсимликлар асосидаги чойларнинг коронавирус фаолиятини чеклаши мумкин бўлган кучли антивирус таъсирга эга эканлигини аниқлади.

    Эссен университети клиникаси Вирусология институти (Германия)нинг бир гуруҳ олимлари мармарак (шалфей) ва перилла асосидаги чойларнинг коронавирус фаолиятини чеклаши мумкин бўлган кучли антивирус таъсирга эга эканлигини аниқлади. Шу ҳақдаги мақола biorxiv портали томонидан нашр этилган. Тадқиқот бошқа мутахассисларнинг ҳам шарҳларини кутмоқда.
    Изланишлар давомида мутахассислар коронавирус билан касалланган ҳужайраларни мармарак, перилла ва кориандр ўсимлигидан тайёрланган дамламада инкубация қилди. Бунинг учун аввал улар дамламани қайнаш даражасига келтириб, сўнгра ўсимлик таркибий қисмлари билан максимал тўйинганлигини таъминлаш учун 60 даража сув ҳароратида икки соат давомида қолдиришди.

    Тадқиқотчилар мармарак ва перилла дамламасини озроқ миқдорда ичишнинг ўзиёқ коронавирус кўпайишини сезиларли даражада камайтириш учун етарли бўлишини аниқлади — бу натижа ҳужайраларга таъсир кўрсатилгандан сўнг ярим соат ўтгач кузатилди. Шу билан бирга, умумий инфекцияларни даволашда бу натижа кор қилмаслиги мумкин. Чунки айни шу дамлама герпес вирусига худди шундай таъсир кўрсатмади.

    Олимлар бундай чойлардан, эҳтимол коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун фойдаланиш мумкин деган хулосага келишди, аммо бошқа мутахассислар томонидан бу маълумот ҳали баҳоланмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates