Олимлар коронавирусдан кейин тикланишга ёрдам берадиган тренажёр-маска ишлаб чиқишди

    С.П. Королева номидаги Самара миллий тадқиқот университети олимлари ва муҳандислари тиббий нафас олиш тренажёр-максани ишлаб чиқишди.

    Ундан спорт машғулотларида, турли касалликлар, хусусан, COVID-19 дан кейин нафас олиш ва қон-томир тизими фаолиятини тиклаш учун фойдаланиш мумкин.

    Мазкур ниқоб пластикдан ишланган бўлиб, бурун ва оғизни ёпиб туради.

    Лойиҳа университетнинг муҳандислик маркази ходимлари ҳамда “Самоздрав” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.​

    Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, мазкур ниқоб нафақат бронхлар ва ўпка касалликлари, балки мияда қон айланиши бузилиши, юрак ишемик касаллиги, юқори қон босими ва стенокардия касалликларини даволашда ҳам асқатиши мумкин, дейилади ria.ru сайтида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates