Олимлар Марсда кислород ишлаб чиқариш учун плазма қурилмасини яратди

    Америкалик ва европалик физик олимлар Марс атмосферасида мавжуд бўлган карбонат ангидрид молекулаларидан кислород ажратиб олиш имконини берувчи плазма қурилмасини ишлаб чиқди.

    Бу ҳақда Америка физика институти (AIP) матбуот хизмати хабар берди.

    Лиссабон университети доценти Васко Герра Марсда кислород ишлаб чиқариш ўзлаштирувчилар биринчи дуч келадиган энг муҳим ва энергия талаб қиладиган вазифалардан бири бўлишини таъкидлади.

    AIPда таъкидланишича, физикларнинг ишланмаси CO2 сийраклаштирилган плазма ичига жойлаштирилса унчалик барқарор бўлмаслигига асосланади. Унинг ичидаги электронлар ионлар ва нейтрал молекулаларга қараганда юқори энергияга эга. Назарий жиҳатдан бу карбонат ангидридни углерод оксиди ва кислородга бўлиниш имконини беради.

    Олимлар ўтказган бир қатор тажриба уларга кислород деярли углерод оксиди билан бирлашмайдиган ва янги CО2 молекулаларини ҳосил қилмайдиган бундай операцион параметрларни танлашга ёрдам берди.

    Тадқиқотчилар плазма ёрдамида кислород ишлаб чиқариш Марс ҳавосини 30-40 даражадан юқори ҳароратда ва юқори босимда иситишни талаб қилмаслигини таъкидлади.