Олимлар ўзини-ўзи дезинфекция қилувчи ниқоб яратишди. У вирусни ўлдира олиши мумкин экан

    Фан 18 июн 2020 2522

    Исроиллик тадқиқотчилар бир неча марта фойдаланса бўладиган тиббий ниқоб яратди. Эътиборлиси, ушбу ниқоб ўзини-ўзи дезинфекция қилиши мумкин экан. Бу ҳақида "Узрепорт" хабар бермоқда.

    Олимларнинг маълум қилишича, улар яратган инновация мобил қурилмани қувватловчи ускуна ёрдамида ўзидан паст даражадаги иссиқликни таратади. 10 ватт қувватликдаги куч 65-70 даражадаги иссиқликни бера олади, ушбу ҳарорат эса вирусни ўлдириш учун етарли.

    Тиббий ниқоб USB порт билан жиҳозланган. Қувватлантирувчи ускунага уланганидан сўнг карбон толалар аста-секинлик билан қизишни бошлайди. Вирусни ўлдириш учун ниқобни 30 дақиқа давомида тақиш лозим.

    Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, улар яратган тиббий ниқоб экологик тоза маҳсулотдир. 2020 йилда дунё бўйлаб беш миллиардга яқин тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилди. Уларнинг экологияга таъсири эса ҳавотирли. Инновациянинг нархи $1 доллар атрофида бўлиши таҳмин қилинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates