Олий Мажлис делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг биринчи парламентлараро форуми ишида иштирок этяпти

    Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси ташриф билан Туркманистонда бўлиб турибди.

    Бугун Туркманистон пойтахтида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг биринчи парламентлараро форуми ўз ишини бошлади.

    Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов форум иштирокчиларига табрик йўллади. Туркманистон раҳбари «Марказий Осиё – Россия Федерацияси» форматидаги Парламентлараро форум иштирокчи давлатларнинг анъанавий дўстона муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Туркманистон Президентининг мурожаатида таъкидланганидек, «туркман халқи дўстлик ва қардошликни, халқлар тинчлиги ва бирлигини юксак қадрлайди. Маънавий-маданий қадриятлар муштараклигидан келиб чиқадиган ўзаро манфаатли ҳамкорлик Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворидир. Халқларимизни асрларга бориб тақаладиган тарих, азалий яхши қўшничилик, дўстлик ва қардошлик ришталари боғлаб туради».

    Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси парламентлараро форуми тантанали мажлисининг очилиши Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Генгеши раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамда МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг кириш сўзи билан бошланди.

    Форум кун тартиби доирасида ўзгариб бораётган дунёнинг масала ва муаммоларини ҳал этишда миллий парламентларнинг ўрни, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқалар ҳолати ҳамда уларни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, янги норматив-ҳуқуқий механизмлар муҳокама этилиши назарда тутилган.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates