Олий Мажлис Сенати аъзоси Топиболди Холдоров вафот этди

    Ташвишли хабар 22 август 2021 1745

    Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди ҳожи Холдоров сурункали юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этди.

    Топиболди Холдоров Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий илмий ёрдам марказида даволанаётган эди. Марҳумнинг жанозаси кечки соатларда унинг хонадонида, Фарғона туманидаги Ёшларобод қишлоғи, Тинчлик МФЙда ўтказилади.

    Топиболди Холдоров 1942 йил 1 февралда Фарғона туманида туғилган, вилоятда матлубот ва савдо соҳаларида турли вазифаларда меҳнат қилган. 2000 йилдан 2009 йилга қадар Нуроний" жамғармаси Фарғона тумани бўлинмаси, 2009-2020 йилларда "Нуроний" жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси бўлган. 60 йиллик самарали меҳнат фаолияти даврида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фаол иштирок этиб келган. 2016 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates