Олий Мажлис Сенати раиси Авазада Етакчи аёллар форумида иштирок этди

    Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Туркманистоннинг Аваза шаҳрида давом этаётган БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Етакчи аёллар форумида иштирок этди.

    Форумда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Унда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Конференция иштирокчилари томонидан Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатлар парламентлари учун илғор модель сифатида қайд этилди.

    Таъкидланганидек, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия асосида олиб бориляпти ҳамда бу ёндашув БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.

    Тадбир давомида оилавий зўравонликка барҳам бериш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва илгари сурилган ташаббуслар ҳам эътироф этилди.

    Сенат Раиси форумдаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, амалий ҳамкорликни янада самарали олиб бориш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

    Хусусан, аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, илғор тажриба алмашувини йўлга қўйиш, қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда тадбиркор аёллар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Аваза ҳаракатлар дастурини минтақавий даражада амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates