Олий Мажлис Сенати Раиси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегациясини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 3 август 2022 959

    Бугун, 3 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизга ташриф буюрган «Корея–Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик Ассоциацияси раиси Пак Кванг Он бошчилигидаги Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегацияси билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясининг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги ва назорат фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш ҳақида ҳам фикр юритилди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates