Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 28 июл 2021 3167

    2021 йил 28 июлда Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Қўмита экспертлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилинди.

    Дастлаб 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

    Қайд этилганидек, 2021 йилнинг биринчи ярмида Давлат дастурининг 116 та банди ижросини таъминлаш назарда тутилган бўлиб, шундан ҳисобот даврида 89 та бандда қайд этилган топшириқлар бажарилган.

    Хусусан, Давлат дастурида Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада оширишга қаратилган яхлит тизимни яратиш вазифаси юклатилган бўлиб, бу борада биргина ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шу билан бирга, жорий йилда 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва мазкур ҳужжатлар амалиётга самарали татбиқ этиляпти.

    Дастурнинг 19-бандига мувофиқ, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Стратегия барча соҳаларда ҳамда даражаларда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик тамойилини татбиқ этишга кенг қамровли ёндашувни назарда тутади. Мажлисда мазкур ҳужжат инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига риоя қилишни ифода этадиган, иқтисодий соҳада, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда гендер тенглик тарғиб қилинишини таъминлашга хизмат қилиши аҳамиятли эканлиги яна бир бор таъкидланди.

    Шунингдек, дастурнинг 268-бандига кўра, мамлакатимизда 2021-2022 йилларда халқаро ташкилотлар билан гендер тенглик масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга қаратилган миллий дастур яратилиб, тасдиқланди ва амалиётга татбиқ этилмоқда.

    Муҳокамалар давомида Давлат дастуридаги ижроси кечиктириб бажарилган ҳамда тўлиқ бажарилмаган вазифалар танқидий кўриб чиқилди. Хусусан, Давлат дастурининг 197-бандида Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам кўрсатиш бўйича белгиланган тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги танқид қилинди.

    Мажлисда қонунларнинг ижро этилиши ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, «Ёд етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги ҳамда «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниб, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор таклиф ва мулоҳазалар берилди.

    Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates