Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

    Ҳукумат 11 сентябр 2020 716

    Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

    Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда. Сенатнинг еттинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Мажлис юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида жорий йил синовли келгани, пандемия даврида амалга оширилаётган ислоҳотларга эътибор қаратди ҳамда янги ўқув йили билан барча ўқувчиларни табриклади.

    – Мана, 2020 йилнинг ҳам ярмидан кўпи ортда қолди, бу йил оғир йил бўлганини ҳар сафар таъкидламоқдамиз, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Йил бошидан бери бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон учун ҳам кўп синовлар бўляпти. Шунга қарамай, давлат ҳам, жамият ҳам бутун кучларини коронавирус пандемияси ва глобал инқироз оқибатларини бартараф этишга сафарбар қилди ва дадил айтишимиз мумкин бу вазифани мувафаққиятли амалга оширмоқда.

    Айниқса, пандемия даври бошланганидан бери мураккаб иқтисодий вазиятда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ишлари бир зумга ҳам тўхтагани йўқ.

    Яна бир жиҳат. 30 июль куни давлатимиз раҳбарининг коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир Фармони бутун халқимиз, кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланган эди. Бир ой ҳам вақт ўтмасдан Президентимизнинг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича яна бир қарори қабул қилинди. Унга кўра, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам пуллари тарқатилиши белгиланди. Албатта, бундай чора-тадбирлар халқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг давлатга, ислоҳотларга бўлган ишончини оширади.

    Таъкидлаш жоизки, Ёшлар мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпини ташкил этгани ҳолда янги Ўзбекистон тараққиётининг етакчи драйвери ёки Президентимиз таъкидлаган Учинчи Ренессанс пойдеворининг асосий бунёдкорларидир.

    Фурсатдан фойдаланиб, миллионлаб ўқувчи-ёшларимизни янги ўқув йили бошлангани билан табриклаймиз. Қолаверса, катта-катта орзулар ва юракда ҳаяжон билан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшираётган азиз фарзандларимизга омад ёр бўлсин деймиз!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates