Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қорақалпоғистонда

    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан учрашди.

    Учрашувда вазир сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, таълим жараёнини сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариш бўйича бажарилаётган ишлар ҳамда келгуси вазифаларга тўхталди.

    Учрашувда қорақалпоғистонлик олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмоновга соҳада амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фикр ва таклифларини билдирди.

    Хусусан, барча олий таълим муассасаларида масофавий таълимни такомиллаштириш мақсадида янги платформа ишлаб чиқиш "Ёш ижодкорлар" клубини ташкил этиш, машҳур мусаввирларнинг ижодий ишларидан иборат кўргазмалар ташкиллаштириш, "Универсиада" спорт ўйинлари қаторига паралимпия ўйинларини киритиш, талабаларнинг хорижда ҳамда республикамиз олий таълим муассасаларида академик алмашинувларини йўлга қўйиш, республикамиздаги барча олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларнинг илмий журналларида қорақалпоқ тилида ҳам мақолаларни чоп этиш имкониятини яратиб бериш, шунингдек, ёшлар ўзларининг стартап ҳамда инновацион лойиҳаларининг вазирлик томонидан қўллаб-қувватланиши юзасидан таклифлар билдирилди.

    Иброҳим Абдураҳмонов билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни бирма-бир тинглаб, уларнинг ижобий ҳал этилиши ҳамда қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлади ва масъулларга тегишли топшириқлар берди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates