“Олий таълим соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси қандай натижа бермоқда?

    АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида шу хусусда маълумот берилди.

    Қайд этилишича, бугунги кунда ҳар бир олий таълим муассасасида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш ва мувофиқлаштиришга масъул бўлган бўлинма фаолияти йўлга қўйилган. Вазирликда комплаенс назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳозирга қадар 20га яқин меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

    Маълумот учун: Халқаро экспертлар томонидан вазирликнинг 76 та норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлари ўрганилди, коррупция хавфи юқори бўлган 8 та йўналиш таҳлил қилинди. Вазирлик фаолиятида 209 та коррупция хавфи аниқланиб, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

    Вазирлик ва унинг қуйи тузилмаларида коррупция ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик юзасидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини вазирлик тизимидаги ходимларга тушунтириш мақсадида 2021 йил 26-27 октябрь кунлари БМТ Тараққиёт дастурининг етакчи экспертлари ҳамда KPMG халқаро аудиторлик компаниясининг вакиллари иштирокида семинар-тренинг ташкил қилинди.

    Тизимда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича мажбуриятлар белгиланди.

    Талабалар билимини баҳолаш тартиби ўзгартирилди. Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

    Унга кўра, ОТМ битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказишда олий таълим муассасаси ректори томонидан диплом лойиҳаси ёки битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси ёки ихтисослик фанларидан якуний давлат аттестация синовини ўтказиш бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркибини шакллантириш тартиби жорий этилди.

    Телеграм ижтимоий тармоғида @vazirga_takliflar_bot ва “Anticoredu” боти фаолияти йўлга қўйилди. Вазир ва унинг ўринбосарларига бевосита ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллаш имконияти яратилди. Бугунги кунга қадар мазкур ботга 116та мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди. Кўриб чиқиш жараёнида 25та мурожаатда олий таълимда коррупциявий ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида хабарлар келиб тушган. Мазкур хабарлар ўрнатилган тартибда масъулларни жалб қилинган ҳолда ўрганилди, ўрганиш натижалари бўйича зарурий чоралар кўрилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates