ОТМларнинг электротехника бўйича ўқув дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

    Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

    Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи «Ўзелтехсаноат» уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

    Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.