Олмалиқда “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” мавзусида семинар ташкил этилди

    Ижтимоий ҳаёт 15 сентябр 2020 6966

    2020 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан ҳамкорлар билан биргаликда тадбиркор хотин-қизлар учун “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” мавзусида семинар ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакиллари ҳамда Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманида фаолият юритаётган 80 нафар ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.

    Видеоконференция тарзида ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, рақамли технологияларнинг шиддат билан ривожланиши ва Интернет тармоғининг инсон фаолиятининг барча соҳаларига кириб бориши натижасида меҳнат бозори ва бизнесда туб ўзгаришлар содир бўлди. Бундай шароитда жамиятнинг барча аъзолари учун ҳаётда ўз ўрнини топиш, молиявий мустақилликка эришиш ва мустаҳкам оёққа туриш масаласи янги технологияларни ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди.

    Бунда айниқса хотин-қизларнинг билим ва хабардорлик даражасини ошириш долзарб вазифага айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан амалга оширилаётган электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасида халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича Тошкент вилояти аёл тадбиркорлари учун экспертлар иштирокидаги ўқув тадбирлари ҳам шу мақсадга қаратилган.

    Семинарнинг амалий қисмида Ўзбекистон Республикасида мавжуд электрон савдо механизмларининг фаолият тамойиллари, улардан фойдаланиш имкониятлари батафсил кўриб чиқилди.

    Иштирокчилар бир ой давомида мавзу бўйича етакчи экспертлар томонидан ўқитилиб, лойиҳа якунида уларга тегишли сертификатлар топширилади. Шунингдек уларнинг барчаси лойиҳа доирасида ишбилармонлар учун ишлаб чиқилган мобил иловага уланиш имконига эга бўлдилар. Ушбу илова орқали тадбиркорлар барча саволларига жавоб олишлари, излаган ҳамкорлари билан алоқага чиқишлари мумкин бўлади.

    Лойиҳа доирасида энг яхши бизнес-режалар тақдим этган иштирокчиларга уларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates