Олмалиқда Илмий-маърифий ва лойиҳа маркази яралди

    Таълим 6 апрел 2021 1042

    Миллий технологик тадқиқотлар университетининг «МИСиС» Олмалиқ филиалида «Гипросветмет» АЖнинг Илмий-маърифий ва лойиҳа марказининг очилиши бўлиб ўтди.

    Марказнинг очилишида Россиянинг тоғ инжиниринг ва рақамли геология соҳасида фаолият юритадиган бир қатор компаниялари вакиллари, шунингдек Ўзбекистон тоғ-металлургия корхоналарининг етакчи мутахассислари иштирок этди.

    Очилиш маросимида йиғилганларга «ГГИС ГЕОМИКС» рақамли геологиянинг махсус жиҳозланган синфлари намойиш этилди. Шунингдек «ГГИС ГЕОМИКС» дастурининг тақдимоти ва «МИСиС»нинг Олмалиқ филиали директор ўринбосари С.Р.Худояров ва «ВИОГEМ» ОАЖ Бош директори С.С. Серый иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида акс этган вазифаларни амалга ошириш доирасида, шунингдек республикада рақамли индустрия тараққиётини жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ филиали ва «РОСТEХ» таркибига кирувчи «Гипросветмет» АЖ инжиниринг компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

    Янги марказни яратишдан кўзда тутилган асосий мақсад — Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ филиали профессор-ўқитувчилари ва талабаларини тайёрлаш, шунингдек мутахассисларни «ГГИС ГЕОМИКС» дастури бўйича ишлаш учун қайта тайёрлашдир.

    «ГГИС ГЕОМИКС»нинг рақамли маҳсулоти тезкор режимда мавжуд ва истиқболдаги қазилмаларнинг 3D моделини яратиш ва карьерларнинг тоғ ишларини самарали режалаштириш имконини беради. Мазкур инновацион технология бугунги кунда ушбу соҳадаги энг сўнги ишланма саналади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates