Олмазор туманида сенаторлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 7 октябр 2021 606

    Шу кунларда Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, Сенат тегишли қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини ўрганиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан жойида ишлаш мақсадида сенаторлар ҳудудларда хизмат сафари билан бўлиб турибди.

    Хусусан, 6 октябрда пойтахтимизнинг Олмазор тумани 1-сектор биносида Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. Умаров иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Иштирокчиларга Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

    Йиғилиш доирасида «маҳаллабай» ишлаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликни камайтириш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

    Сўзга чиққанлар қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар халқимиз манфаатлари учун хизмат қилишини қайд этди. Жойларда уларнинг ижросини таъминлашга эътибор қаратиб, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates