Олти киши Вьетнамдаги «Ноул» тўфони қурбони бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 21 сентябр 2020 703

    Вьетнамнинг марказий қисмидаги бир қатор провинцияларга ёпирилган «Ноул» тўфони туфайли олти киши нобуд бўлди, ва яна 112 киши турли даражадаги жароҳатлар ва шикастлар олди. Бу ҳақда Табиий офатлар билан кураш миллий қўмитасида хабар берди.

    Тўфон мамлакатнинг марказий қисмига кўпгина автойўл магистралларини сув остида қолдирган кучли жала ёмғирларини келтирди, шунингдек, 6 минг гектардан ортиқ қишлоқ ва ўрмон хўжалиги майдонларини сув босган.

    Тезлиги дақиқасига 100 метрдан ошган шамол 22 мингдан зиёд хусусий уйларга зиён етказган. Қўмита маълумотларига кўра, айниқса Тхыатхиен-Хюе провинцияси кўп талофат кўрган. У ерда маҳаллий аҳолидан тўрт киши вафот этган ва кўплаб вайронагарчиликлар қайд этилган.

    Талафот кўрган ҳудудларда қутқарув ишлари узлуксиз давом эттириляпти. Табиий офат оқибатлари билан курашга Вьетнам халқ армиясининг бўлинмалари ҳарбий хизматчилари жалб этилган.

    «Ноул» тўфони Вьетнамда ушбу мавсумдаги бешинчи тўфон ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида тўфонлар келтирган кучли тошқинлар натижасида бу ерда 47 киши қурбон бўлган. 2019 йилда офат 133 кишини олиб кетганди. Келтирилган моддий зарарлар миқдори эса 7 триллион донг (302 миллион доллардан ортиқ) ни ташкил этган, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates