Олтинсимон қорағат, қулупнайнинг янги навлари яратилди

    Олтинсимон қорағатнинг янги 3 та навига — “Узбекская сладкая”, “Ойдин” ва “Ёдгор”га патент олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг олимлари қорағат ўсимлигининг янги навларини яратиш, унинг селекцияси, агротехникасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

    Изланишлар натижасида, олтинсимон қорағатнинг янги 3 та навига: “Узбекская сладкая”, “Ойдин” ва “Ёдгор”га патент олинди. Бу навлар юқори ҳосилдорлиги, ташишга лаёқатлилиги, чидамлилиги, инсон саломатлиги учун зарур бўлган макро ва микроэлементларга бойлиги билан ажралиб туради.

    Қорағатни феврал ойининг охири-март ойи бошидан ўсув даври бошланади. У апрелнинг биринчи ўн кунлигида гуллай бошлайди. Олтинсимон қорағат эрта ҳосил берадиган ўсимлик, у экилгандан сўнг иккинчи йили ҳосилга киради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates