“Olx.uz” сайтидаги эълонга ишониб, дала ҳовли ижараси учун тўлов қилган фуқаро алданиб қолди

    У "дача Чимган” деган эълон бўйича номаълум шахс билан телеграм мессенжери орқали гаплашиб, дала ҳовли ижараси учун олдиндан 700 000 сўм тўлов қилган.

    Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.А. ариза билан мурожаат қилиб, “Olx.uz” сайтида кунлик «дача Чимган» деган эълон бўйича номаълум шахс билан телеграм мессенжери орқали гаплашиб, ҳовлини ижарага олиш мақсадида олдиндан тўлов сифатида унга 700.000 сўм пул ўтказиб берганлигини, кўрсатилган манзилга борганида номаълум шахс у билан алоқани узиб, телефон рақамларини блоклаб қўйганини маълум қилиб, пуллари қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик қилиб пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи 1999 й.т., Д.Ф. эканлиги аниқланган.

    Д.Ф. фирибгарлик йўли билан бошқа бир нечта фуқароларни ҳам алдаб, пулларни ўзлаштирганлиги ва шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди. Д.Ф. га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates