Касалланиш кўрсаткичлар пасайди, аммо хавотирлар камайгани йўқ!  

    Кеча дунё бўйича қарийб 2,8 миллион кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун аввалги рекорддан 871 мингта кам кўрсаткичдир.  

    Бироқ қатор давлатларда ҳамон ўсиш динамикаси юқори.

    Масалан:

    АҚШда — 889 минг,

    Францияда — 302 минг,

    Италияда — 185 минг,

    Испанияда — 159 минг,

    Австралияда — 128 минг,

    Аргентинада — 128 минг,

    Буюк Британияда — 105 минг беморда СOVID-19 рўйхатга олинган.

    Айрим давлатларда эса пандемия давридаги рекорд кўрсаткичлар янгиланган. Шулардан бири — Бразилия. Бу ерда 13 январь куни 98 мингга яқин кишида касаллик аниқланган. Филиппинда 34 минг янги ҳолат қайд этилган.

    Туркияда ҳам эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда. Кеча мамлакатда коронавирусга топширилган ПЗР тестлардан 75 мингдан зиёди “мусбат” натижани кўрсатди.

    Қозоғистонда эса “омикрон” штамми пайдо бўлиши ва COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани муносабати билан бугундан қўшимча чекловлар жорий этилди.

    Хабар қилинишича, савдо мажмуаси ва тармоқлари, спорт, фитнес клублари, ёга марказлари, бассейн ва сауналарга кириш учун энди эмланганликни тасдиқловчи сертификат талаб қилинади.

    Шунингдек, мижозлардан етти кун ичида топширилган ПЗР тести “салбий” натижаси талаб қилинади. Бундай муассасаларга уч ой ичида коронавирус билан касалланган кишилар ҳам киритилиши кўзда тутилган.

    Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Қозоғистонда сўнгги кунларда касалланиш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда. Мисол учун, бу ерда 10 январда 2230, 11 январда 4890, 12 январда 9180 нафар кишида СOVID-19 рўйхатга олинган бўлса, кеча янги ҳолатлар сони 10 500 тадан ошиб кетди.

    “Омикрон” Индонезияда ҳам шиддат билан тарқала бошлади. Мамлакатда шу кунгача 572 та янги мутацияга чалиниш ҳолати аниқланган.

    Россияда ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортга қайтиши кузатилаётган эди. Аммо мамлакатга янги штамм кириб келгач, яна ўсиш суръатлари кўзга ташаланмоқда.

    Кеча мамлакатда 23 минг 820 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ва 12 январга нисбатан 6 минг зиёд ҳолат рўйхатга олингани бунинг тасдиғидир.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates