Ўмон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 5 октябр 2022 710

    Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг «Akbar Travels» сайёҳлик компанияси менежерлари Хюберт Петерс, Санжив Алангад ва Анил Кумар билан учрашув ўтказилди.

    Учрашув давомида мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ҳақидаги батафсил маълумотлар ўртоқлашилар экан, яқинда Самарқандда барпо этилган янги халқаро аэропорт, «Боқий шаҳар» мажмуаси, юртимизнинг турли ҳудудларидаги муқаддас қадамжолар ва сўлим масканларнинг тақдимоти ўтказилди.

    Ўмон компанияси вакиллари Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади. Улар Ўзбекистонга бораётган саёҳатчилар сони йилдан-йилга ортаётганидан хабардор эканликларини маълум қилишди. Шу сабабли, «Akbar Travels» компанияси мутахассислари Араб кўрфази мамлакатлари сайёҳлари учун Ўзбекистонга қулай саёҳат пакетларини ишлаб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.

    Хюберт Петерснинг айтишича, бу борада Ўзбекистоннинг етакчи сайёҳлик компаниялари билан алоқа ўрнатиш, ўзаро ҳамкорликда мавсумий чартер ҳаво қатновларини ташкил этиш салмоқли натижа бериши мумкин. Шунинг учун у келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадида шерикликда ишлаш истагини билдирган ўзбек туроператорлари билан онлайн музокаралар ўтказиш таклифини билдирди.

    Учрашув якунида «Akbar Travels» сайёҳлик компанияси билан туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates